юзлан
билан улашинг
1. Бирор кимса ёки нарсага юзини қаратмоқ, унга томон ўгирилмоқ, қарамоқ.
-
Нормурод Шомуродов қандайдир тараддуд билан меҳмонга юзланди. О. Ёқубов, Диёнат
-
Директор бир неча варақ қоғозни стол устига қўйиб, залга юзланди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
-
Ҳам-ма ўша томонга юзланди. А. Қаҳҳор, Қўш-чинор чироқлари
2. Рўбарў (юзма-юз) бўлмоқ.
-
Бу лаҳза унинг кетидан келиб, ҳовлида турган Низомиддин билан Бадиа Зулфиқорга юзланишди. Мирмуҳсин, Меъмор
3. Бирор томонга қараб юрмоқ, йўл олмоқ.
-
Бундан икки ой илгари, йигирма беш ёшда [Тўғонбек] Ҳиротга юзланди. Ойбек, Навоий
-
Омади кетган немиснинг шашти қайтиб, шарқдан юз ўгириб, ғарбга томон юзланиб кетди. Н. Сафаров, Оловли излар
4. Юз бермоқ, келиб чиқмоқ.
-
Мен учун шу кунларда сознинг овози эшитилса бас! Қўрқаманки, бехудлик юзланмаса! С. Абдулла, Қувғинда
ЮЗЛАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUZLAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юзлан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар