ювуқсиз
билан улашинг
1. Ювилмаган, кир, ифлос.
-
Ювуқсиз идиш. Ювуқсиз сочиқ. Қўли ювуқсиз бола,
-
У кишининг
-
[Бобохоннинг] зарбидан қўрққан баъзи муллаваччалар бетлари ювуқсиз ҳолда дарсларини такрор қила бошлар эди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
Ерўчоқ олдида даста-даста ювуқсиз лаганлар ётарди. С. Аҳмад, Пой-қадам
-
— Кир-чири ювуқсиз қолмасин, вақти бемаҳал иссиқ томоқсиз қийналмасин, деб раҳмим келганидан теггандим бунга, — деди Сабохон. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
2. кўчма Ҳаром-ҳаришни фарқ қилмайдиган; нопок.
-
Мана шунақа ювуқсизларнинг гапига ишониб, йўқ нарса учун билмасдан хафа бўлиб юрадими! Ҳамза, Туҳматчилар жазоси
ЮВУҚСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUVUQSIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ювуқсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар