восита
билан улашинг
1. Бирор мақсадга эришиш ёки бирор ишни амалга ошириш учун дастак бўлиб хизмат қиладиган нарса, қурол.
-
Ахборот воситалари. Техника воситалари. Транспорт воситалари. Ишлаб чиқариш воситалари.
-
Дарёдан сузиб ўтиш учун Умаровда қайиқ ҳам, оддий сузиш воситаси ҳам йўқ эди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
2. Умуман, бирор нарсани амалга ошириш учун хизмат қиладиган, фойдаланиладиган нарса, омил.
-
Дейдиларки, одатда, севишганлар ўз кўнгилларини тил билан изҳор этолмайдилар, имо-ишора ва баъзан қочириқ гаплар жуда яхши восита эмиш. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Меҳнат интизоми шундай бир воситаки, у ишда уюшқоқликни, ташаббускорликни, ижодкорликни таъминлайди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Қорақанд меваси билан чинор пўстлоғидан тайёрланган шарбат ҳам қандли диабетни даволашда яхши восита экан. Фан ва турмуш
3. кўм. взф. (ўрин-пайт келишигида — воситасида)
-
Орқали, туфайли.фақат у менинг воситамда тўйни бошлаш учун сиздан изн олгани келган экан. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
уларнинг [давлатмандларнинг] зиёфатлари воситасида баъзи мадрасаларнинг мударрислари, муҳаррирлари билан ҳам танишди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
восита сўзи қатнашган жумлалар:
Восита қилмоқ
-
Мунисхонни шунча ваҳима босдики, онасини восита қилишга сабри чидамай, акаси билан юзма-юз ўтириб гаплашишга мажбур бўлди. А. Қаҳҳор, Сароб
ВОСИТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VOSITA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
восита сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар