вовилла
билан улашинг
1. Вов-вов деган овоз чиқармоқ; ҳурмоқ.
-
Ит вовиллади.
-
Ғазабланган кучукларнинг вовиллаши, томошачиларнинг қийқириши кўкни қоплайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Изма-из келаётган Йўлбарс вовиллади. Ота орқасига қайрилиб қараса, салт отлиққа кўзи тушди. С. Анорбоев, Оқсой
2. кўчма с. т. Акилламоқ, ўшқирмоқ, қопмоқ.
-
[Эшон:] — Сенга ким қўйибди бундай гапларни! — деб вовиллаб берди. П. Турсун, Ўқитувчи
ВОВИЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VOVILLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
вовилла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар