вой
билан улашинг
1. Қаттиқ оғриқ, алам туйғусини ифодалайди.
-
Мен унинг қўлини қаттиқроқ қисдим. Маҳбуба вой деб юборди. О. Ёқубов, Икки муҳаббат
-
Уринг, Ўрмонжон ака! Сўйинг! Қоним оёғингизга тўкилсин. Вой десам, инсон эмасман! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Ҳаяжон, қўрқув ва, аксинча, севинч, ҳайрат, таажжуб каби ҳис-туйғуларни ифодалайди.
-
— Бу нима? Вой, қулоғингиз орқаси ҳам озгина қонабди, — деди Гулнор қўрқиб [Йўлчига]. Ойбек, Танланган асарлар
-
Вой шайтонлар, роса ўхшатибди! деди-да, жимгина томошага берилди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кечқурун кўча эшиги тақиллади-ю, кампирнинг Вой ўргилай! Вой, гиргиттон деган товуши эшитилди. Ҳаял ўтмай эшикдан Самандаров кирди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
вой сўзи қатнашган жумлалар:
Охири вой
-
Ваъдабозлик, ёлғончилик, кўзбўямачиликнинг ҳам умри қисқа, охири вой! Муштум
Ҳолига вой
-
Йиғидан кўзлари, қовоқлари қизариб шишган Шоқосим етиб келди: — Вафот қилди жонкашим, дардкашим. Ҳозир қўлимда жон берди. Ҳолимга вой! Ойбек, Танланган асарлар
ВОЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VOY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ВОЙ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ВОЙ сўзига берилган маънолар
вой сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
вой сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing