воқиф
билан улашинг
Бўлиб ўтган ёки бўлажак воқеа, ҳодисадан, махфий нарса, сир ва шу кабилардан хабари бор; хабардор.
-
Ота-она ва ҳатто ҳамма нарсадан воқиф буви кўз олдида Ҳафиза тамоман ўзгаргандай бўлди. Мирмуҳсин, Умид
-
У амирнинг қушбегиси давлатнинг барча ички-ташқи сирларидан воқиф ҳазратнинг наздида кемадай қалқиб турган шаҳар сирларидан ҳам хабардор. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
воқиф сўзи қатнашган жумлалар:
Воқиф бўлмоқ
-
Сиз шундай қилингки, бола сиздан сир яширмасин. Ана унда сиз унинг бутун хатти-ҳаракатидан воқиф бўлиб турасиз. С. Зуннунова, Янги директор
-
Орадан уч кун ўтгач, Довуд ҳукумати бу шов-шувдан воқиф бўлиб, Тоҳирни саройга чақиришди. Мирмуҳсин, Чодрали аёл
ВОҚИФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VOQIF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
воқиф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар