япроқ
билан улашинг
1. Ўсимликларнинг ҳаводан озиқланиш ва газ алмашиниш учун хизмат қилувчи, одатда юпқа варақча шаклидаги асосий вегетатив аъзоларидан бири; барг.
-
Яшил япроқлар. Кузги япроқ. Гуллар япроқ чиқарди. Дарахт — япроғи билан кўркам, одам — меҳнати билан. Мақол
-
Ҳадемай карнайгуллар ипларга чирмашиб, катта-катта япроқлар отди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Куздан дарак берувчи сарғайган япроқлар йўл устида, ариқ бўйида ётарди. Ж. Шарипов, Саодат
2. Бир бўлак юпқа нарса ҳақида.
-
Бир япроқ қази.
-
Ҳолвафуруш токчадаги қалин бир китобни очиб, унинг орасидан бир неча япроқ яп-янги, шалдироқ қоғоз олиб узатди. Ойбек, Навоий
ЯПРОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YAPROQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ЯПРОҚ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ЯПРОҚ сўзига берилган маънолар
япроқ сўзига янги изоҳ қўшинг
япроқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing