чоп
билан улашинг
1. 1 Бирор йўналишда оёқлар билан жуда тез ҳаракат қилмоқ, югурмоқ.
-
Кўпинча Азизхон сменадан чиқарди-ю, адир ёқалаб Қирғизовульга чопарди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Катта тезлик билан қиялаб чопаётган Фозил ака дуч келган харсангдан ҳатлаётиб, қоқилиб тушибдилар. М. Хидир, Қирғоқлар
2. Отга минган ҳолда уни югуртирмоқ.
-
Бувиси буваси билан ёнма-ён от чопиб, душман билан олишган экан. Ў. Умарбеков, Бобоёнғоқ
3. Кўпкари мусобақасида қатнашмоқ, иштирок қилмоқ.
-
Улоқ чопмоқ.
-
Кўпкарини чопиб ётир Ўн икки мингча бойбачча. Гулшанбоғ
4. кўчма Бирор мақсадни амалга ошириш учун тегишли жойларга бормоқ, ҳаракат қилмоқ.
-
— Уёққа чопдим, бу ёққа чопдим, охири ишимни битирдим, — деди хола. Газетадан
5. Ирғимоқ, ошмоқ (эркак ҳайвон ҳақида).
чоп сўзи қатнашган жумлалар:
Бахти (ёки омади) чопмоқ
-
Ўйлаб кўрсам, укам, бахтинг чопибди. Ойсулув
-
Аёллар бобида омадим чопмаган. М. М. Дўст, Лолазор
Бетга (ёки юзга) чопмоқ
-
Бечора Зеби Қанчадан-қанча заҳру заққум ютди-ю, ҳеч кимнинг раҳми келмади. Ёрдам қилиш ўрнига, юзига чопдилар, нолойиқ хотин, қўшнимизнинг тенги эмас, дедилар. Ш. Рашидов, Қудратли куч
Кўнгли чопмади
1. Тиғли асбоблар билан зарб бериб парчаламоқ, ёрмоқ, кесмоқ.
-
Севаргул хаёли чалғиб, ташқарига қулоқ солди: онаси гўшткундада гўшт чопяпти. Н. Қиличев, Чиғириқ
-
[Толибжоннинг қўшниларидан ] Бири ходаларнинг пўстлоғини шилади. Бири пойтеша билан тўсин чопади. С. Аҳмад, Жимжитлик
2. Тиғли асбоблар билан зарб бериб ўлдирмоқ, кесмоқ.
-
Юртдан айрилганни ёв чопар. Мақол
-
Одамлар ғуж бўлиб, бир-бирига найза санчар, қилич билан чопар эди. М. Осим, Карвон йўлларида
3. Ўсимлик таги ва атрофини, умуман, ерни кетмон ва шу кабилар билан ишламоқ, юмшатмоқ; чопиқ қилмоқ.
-
Ғўзаларни чопмоқ.
-
Кетмон чопдим, тер тўкдим, Арпа, буғдой — дон экдим. Қ. Муҳаммадий
-
Ойим молга қарайди қулупнай пушталарини чопади, терт қоради. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
ЧОП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHOP сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чоп сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing