ишон
билан улашинг
1. Ҳақиқат, чин деб билмоқ.
-
Сўзига ишонмоқ. Ваъдасига ишонмоқ.
-
Бундай яхшиликни ҳар ким ҳам қила олади, Сафар ака шунинг учун мирзабошининг қилган яхшилигига мен ишондим. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Бунинг учун ёзувчи ўзи тасвирлаётган воқеага қаттиқ ишониши керак. С. Кароматов, Олтин қум
2. Ишонч билан қарамоқ, ишонч боғламоқ; панд бермайди, деб билмоқ.
-
Бобур бу гал яна алданмаслик учун шаҳар ичидаги тарафдорларининг ҳеч бирига хабар бермасдан, фақат ўз кучига ишониб, таваккал қилиб келди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Кузнинг ўзгарувчан об-ҳавосига кўпда ишониб бўлмайди. Газетадан
-
Шоир аср бошларида йўқ Ер юзида таҳқирланган киши қолмайди, деб порлоқ келажакка астойдил ишонган эди. Газетадан
-
Ҳаёт Ғуломжонга ишонса ҳам чоҳ олдида турган кишидай қўрқиб, сўради: — Қаёққа? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Умид боғламоқ, эътимод қилмоқ; суянмоқ.
-
Қоматига ишонган — қаддини букиб кетади, Кўпчиликка ишонган — мақсадига етади. Мақол
-
Ойингнинг сендан умиди катта. Бор ишонгани сен. Ў. Умарбеков, Одам бўлиш қийин
-
Кумуш ва онасининг бирдан-бир ишонганлари яна Ҳасаналининг ўзи эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.
ИШОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ISHON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ишон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар