тўра
билан улашинг
1. тарихий Юқори табақага мансуб киши; зодагон, оқсуяк, аристократ.
-
Бу икки қаватли катта ҳовли Азлархон тўранинг ҳовлиси эди. Ойдин, Ҳазил эмиш
2. тарихий Хонлар даврида ва чор Россияси даврида Туркистонда катта амалдор, ҳоким.
-
Унга жавоб қилмай, ҳокимдан сўради: — Нима қилайлик бўлмаса, тўрам? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Элликбоши ўйлади: Маҳкамага бориб, Ҳакимбойваччанинг обрўсини дастак қиламан. Тўраларнинг оғзига уриш учун пулни бойвачча беради. Мандан нима кетади, Қабул қилаверай. Ойбек, Танланган асарлар
3. Ҳурмат юзасидан ёки улуғлаб, кишиларнинг номига, унвонига, мансабига, шунингдек, кўчма маънода баъзи нарсаларни билдирувчи сўзларга қўшиб ишлатиладиган сўз.
-
[Содиқ:] Ҳа-ҳа-ҳа, балли, Мутал тўрам! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
[Мулладўст ўзига ўзи:] Оббо, ҳай бу кун-эрта ёр-ёр, чилдирма бака-банг, қиблага қараб куёв тўрам ўтирадилар. Ҳамза, Майсаранинг иши
-
Қудрат ака, паловхон тўра ўзларини жуда азиз қилиб қўйдилар, қарздормиз. Н. Сафаров, Уйғониш
-
Мана, ёнига коньяк тўрани қўйиб, тўнғич ҳосил билан дастурхонни безатдим. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
4. кўчма Расмиятчи, расмиятпараст, бюрократ.
-
Бошқарма идорасига жойлашиб қолган икки-учта ўзбилармон тўранинг бебошлиги туфайли ишлар кетга кетганди. Ш. Ғуломов, Ёрқин уфқлар
5. Тўра (эркаклар исми).
ТЎРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘RA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар