тарз
билан улашинг
1. (3-шахс эгалик шаклида — тарзи) Ўзи боғланиб келган (ўзидан олдин қўлланган) сўз билдирган нарсанинг йўсини, кўриниши, ҳолати маъносини англатади.
-
Ҳаёт (турмуш) тарзи.
-
Онасининг гаплари Санамга ҳеч ёқмаган, лекин гапнинг тарзидан онасининг кампир билан ҳамфикр эканини англаган эди. Ш. Холмирзаев, Тўлқинлар
-
Сув музга айланганда, модда зарраларининг ҳаракат тарзи ўзгаради. Фан ва турмуш
2. (3-шахс эгалик ва ўрин-пайт келишиги шаклида — тарзида) Иш-ҳаракат, нарса-ҳодисанинг йўсини, равиши маъносини билдиради; йўсинида, сифатида.
-
Кўнгли тортиб юрган одами айтгани учун хафа бўлмади, аммо ҳазилга ҳазил тарзида шўхлик қилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Давра суҳбати савол-жавоб тарзида ўтди. Газетадан
-
Шу сабабли ўзингизга сир тарзида айтаманки, Англия тез орада жаҳоний давлат мавқейини йўқотади. А. Ҳакимов, Илон изидан
3. (ўрин-пайт келишиги шаклида — тарзда) Белги билдирувчи сўзлар, шунингдек, айрим олмошлар билан қўлланиб, шу сўзлар англатган белгили ҳолатни, ҳаракат-ҳолатнинг шундай ҳолат, йўсин билан бўлишини билдиради; йўсинда, ҳолда.
-
Ҳафиз Мирзамуҳамедович одатига хилоф тарзда кўпроқ гапириб қўйганини пайқади шекилли, бирдан тўхтаб қолди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Мусаввирлар китобнинг мазмунига ҳамоҳанг тарзда расмлар чизишган Фан ва турмуш
-
Шу тарзда ишлар жуда секин силжиди. П. Қодиров, Уч илдиз
4. кўм. взф. (3-шахс эгалик ва ўрин-пайт келишиги билан — тарзида) Ўхшатиш, қиёс муносабатини билдиради; сифатида, каби.
-
Ўлпон тўлашдан бош тортганлари учун, ўн олти минг Хилари жарима тарзида тортиб олиб келинди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
5. шева Юз, чеҳра; қиёфа, аҳвол.
-
Тарзинг бордир ой-у кундан зиёда. Ойсулув
-
Тарзига қарасанг, бир лочин — шунқор. Баҳром ва Гуландом
тарз сўзи қатнашган жумлалар:
Бир тарзи (ёки тарзда)
-
Универмагнинг сотувчиси Барот Зоҳидов ишдан бир тарзи бўлиб келган куни онаси кўп назр-ниёз билан Барно домланикига югуриб қолади. Муштум
ТАРЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тарз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар