тарвуз
билан улашинг
Қовоқдошлар оиласига мансуб, палак отиб ўсадиган бир йиллик полиз ўсимлиги ва унинг ейиладиган юмалоқ ёки овалсимон, қизил гўштли, серсув ҳосили.
-
Тарвуз уруғи.
-
Ўроз қаердандир катта тарвуз келтириб, ўртага қўйди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Поезд билан баравар ғарбга кетаётган қуёшнинг сафари тезлашди ва у, кесилган қизил тарвуз палласидек, ўрмон дарахтларига илиниб қолди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
тарвуз сўзи қатнашган жумлалар:
Тарвузи қўлтиғидан тушмоқ
-
Дафндан сўнг тўй бир йилсиз бўлмаслигини эшитиб. Кари куёв, тарвузи қўлтиғидан тушиб, қишлоғига хомуш қайтиб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Қудрат тарвузи қўлтиғидан тушгандай бўшашди, кўзларига ғилт-ғилт ёш олди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
ТАРВУЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARVUZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тарвуз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар