тартибсиз
билан улашинг
1. Маълум тартиб, қонун-қоида талабларига жавоб бермайдиган; тартибга солинмаган; бетартиб.
-
Отабек уйга кирганда, ёстиқ бетини тартибсиз соч ўримлари билан чулғатиб, Кумуш ухлар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Катта уйда ҳар хил асбоб-идишлар тартибсиз қалашиб ётар эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Ўзаро тартиб билан боғланмаган, ноизчил.
-
Ёрмат ҳамма нарсани, тартибсиз бўлса ҳам, лекин муфассал айтиб берди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Унинг тартибсиз фикрлари мунтазам бир шаклга кириб, вояга етди. М. Осим, Жайхун устида булутлар
3. Интизомсиз, бетартиб.
-
Тартибсиз бола.
ТАРТИБСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARTIBSIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тартибсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар