телефон
билан улашинг
1. Узоқдан туриб сўзлашишга, овоз, нутқни масофага узатишга хизмат қиладиган электр алоқа қурилмаси ва унинг сигнал қўнғироғи ҳамда гаплашиш трубкаси бўлган аппарати.
-
Телефонда (телефон орқали) гаплашмоқ. Телефон билан хабар қилмоқ. Телефон станцияси.
-
Телефон жиринглади. Сулаймонов трубкани олди. А. Қаҳҳор, Икки ёрти — бир бутун
-
Китоб мутолаа қилиб ўтирган Нормурод бир сапчиб тушди-ю, қўрқа-писа телефонга қўл чўзди. О. Ёқубов, Диёнат
2. Телефон алоқанинг қисқа номи.
-
Баъзи газета ходимлари материалларни телефон орқали оладилар. Муштум
телефон сўзи қатнашган жумлалар:
Телефон қилмоқ (ёки қоқмоқ)
-
[Хуморхон:] Ҳа, айтгандай, кимдир телефон қилиб, сизни сўраган эди. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Муродова Каримовга, Қосимов эса бошқармага телефон қоқа бошладилар. И. Раҳим, Ихлос
ТЕЛЕФОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TELEFON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
телефон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар