телбалан
билан улашинг
1. Ақл-ҳушини йўқотмоқ, телба бўлмоқ.
-
Лаъли деган бу жувон Абдураҳмонбойнинг келини бўлган. Аммо Бўронбекка ишқи тушиб, унинг кўйида телбаланган. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Телбага ўхшаш ҳолатга тушмоқ.
-
Совлиқнинг бунчалик телбаланиб чопишига энди тушунди. С. Анорбоев, Ҳамсуҳбатлар
-
Зиёдилланинг қони миясига урди Аламига чидолмай, телбалана бошлади. \. Ғулом, Машъал
3. кўчма Шиддат билан пишқирмоқ, жўшга келмоқ, ўзини ҳар ёққа урмоқ, қутурмоқ (одатда сув ва шамол ҳақида).
-
Оқар жўшқин урароқ, Телбаланиб Хонариқ. Ювилар тинмай қирғоқ, Ҳар ён тошган ҳайқириқ. Ғайратий
ТЕЛБАЛАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TELBALAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
телбалан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар