текшир
билан улашинг
1. Тўғри-нотўғри, ҳақ-ноҳақлигини билиш мақсадида кўздан, эътибордан ўтказмоқ.
-
Иншони текширмоқ.
-
Амирзодам, гапим ёлғон бўлса, бугун кечаси текшириб кўринг. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Дарсимни ҳам тайёрлаб бўлдим. Ана, дадамдан сўранг: текшириб кўрдилар. С. Зуннунова, Янги директор
2. Моҳиятини, ҳақиқий ҳолни билиш, аниқлаш учун кўздан, эътибордан ўтказмоқ.
-
Ишга қабул қилишда синаб кўриш — ишчи ёки хизматчининг унга топширилаётган ишга масъулиятини текшириб кўришдир. Газетадан
-
Энди овозини текшириб кўраман деяётганда, телефон жиринглади. Т. Ашуров, Оқ от
3. Илмий асосда ўрганмоқ, таҳлил, тадқиқ қилмоқ.
-
Гулнинг тузилишини текширмоқ. Қоннинг таркибини текширмоқ.
-
Кичик автобуслардаги лабораторияларда эса сув ва тупроқ таркибини текшириш, клиник тадқиқотлар олиб бориш мумкин. Газетадан
4. Назорат учун кўздан кечирмоқ, тафтиш, ревизия қилмоқ.
-
Қарорнинг ижросини текширмоқ. Кассани текширмоқ. Ферма хўжалигини текширмоқ.
-
— Тўхта, қаерга борасан? Сен комиссия аъзосисан-ку. Текширишни битказганимиздан кейин, актга қўл қўйиб, сўнгра ўз ишингга борасан. С. Айний, Қуллар
ТЕКШИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TEKSHIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
текшир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар