телба
билан улашинг
1. Ақлдан озган, девона, жинни.
-
У бетлари юмдаланган, оппоқ сочлари юлинган бу телба хотинни ўзининг қирқ йиллик умр йўлдошига ўхшата олмади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Осияжон қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборди, ҳамма, қиз телба бўлган, деб унга қаради. Ж. Шарипов, Хоразм
2. Бирор нарсага, кимсага ортиқ даражада берилган; савдойи, шайдойи.
-
Фақир ҳам шу фикрнинг телба бандасидир. Ойбек, Навоий
3. Телбага хос, телбаликни акс эттирув-чи; маъносиз.
-
Телба кўзлари билан Бектемирга боқди-да, укасининг қонли милтиғини чангаллади ва шамолдай учиб, Бектемирдан ҳам ўзиб кетди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Сиз менинг телба сўзларимдан аччиғланманг. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. кўчма поэт. Жиловланмаган, асов, қутурган.
-
Телба дарё. Телба тўлқинлар.
-
Жўш уриб, қирғоғини Ҳўплар эди телба сой. Ғайратий
-
Телба шамол қутуриб ҳамла қилди. Авайлаб ўстирилаётган ниҳолларни илдизи билан қўпориб кетди. А. Набихўжаев, Мандат
-
Хоразмда Амуни кўпдан Телба дарё деб аташади. Э. Раҳим
телба сўзи қатнашган жумлалар:
Телба тўнини тескари киймоқ
-
Баъзан телба тўнини тескари кийиб муомалалари дағаллашиб қолади. Ғайратий, Довдираш
ТЕЛБА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TELBA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
телба сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар