зиёфат
билан улашинг
1. Тантанали меҳмондорчилик, банкет.
-
Зиёфат охирлади. Оқшом тушиб, зиёфат яримлаганда, ҳовлиқиб ҳудайчи кирди. С. Сиёев, Аваз
-
Жўраларингни чақириб, зиёфат қилиб бер, жили яланғоч бўлиб қолмассан [деди бригадир] . С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
2. Умуман, меҳмондорчилик, меҳмон қилиш.
-
Ҳакимбойвачча бир катта хитой лаганда уйилган қирғовул, каклик гўшти қовурмаси билан [элликбошини] зиёфат қилди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Таом, емак; егуликлар.
-
Шоназар зиёфат келтирди. Ҳакимжон билан Зевархон шу вақт-да хуржундан шахматни олиб, эрмак қилиб ўйнаб ўтиришди. Тоҳир ва Зуҳра
-
Шунча еган зиёфатинг бас энди. Жонинг бўлса, ўзинг қилгин амалинг. Баҳром ва Гуландом
ЗИЁФАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZIYOFAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зиёфат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing