қувват
билан улашинг
1. Ҳаракат-фаолиятга олиб келувчи қобилият; ҳаракатланиш, ҳаракатлантириш қобилияти; куч.
-
Қирқ минг элат ичида бу қизга қуввати баробар келадиган эр йигит йўқ. Бўтакўз
-
Қаридим, иш қилишга қолмади қувват. Ғайратий
-
Поезд борар қувватга тўлиб. Ҳ. Пўлат
2. айнан Энергия.
-
Электр қуввати.
-
Шу сувнинг қувватидан уйимиз ёруғлиги. Қ. Муҳаммадий
-
Улуғ кишилик ақли атомдаги қувватни Покиза умид билан қила ололди ижод. Ғ. Ғулом
3. физика Бир вақт бирлиги ичида бажарилган ёки бажариладиган иш миқдори.
-
500 мегаватт қувватга эга бўлган гидростанция. Қувват бир секундда бажарилган ишдир.
4. Корхоналарнинг ишлаб чиқариш имкониятлари мажмуи.
-
Мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш билан янги объектлар ҳам барпо этилди. Фан ва турмуш
5. Куч, чидамлилик.
-
Чириган ёғочнинг қуввати бўлмайди.
6. кўчма Моддий, маънавий имконият; қодирлик, қурб; қобилият, лаёқат, билим.
-
Ўчда қаҳрамонларнинг ҳар иккаласи ҳам характер сифатида ўзларининг жозибадорлиги, маълум бир хислатларининг бўрттириб тасвирланиши билан китобхонни ўзига тортиб олиш қувватига эга. М. Қўш-жонов, Поэмадан романга
-
Элмурод кимда қандай ўқиш асбоби борлигини текшириб чиққандан кейин, ўқувчиларнинг қувватини синашга киришди. П. Турсун, Ўқитувчи
7.
-
Бир пиёла чойдаги қувват бир бурда нонга тенг эканлиги ҳисоблаб чиқилган. К. Маҳмудов, Қизиқарли пазандалик
8. кўчма Далда, мадад.
-
Арғамчига қил қувват. Мақол
-
Майин товуш эшитилди: — Келинглар раҳмат! Одамга одам қувват бўлади, минг раҳмат! А. Қаҳҳор, Минг бир жон
-
Индамаса ҳам, шу ерда туриши, Ғуломжондан ниманидир кутиши йигит юрагига қувват берди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
қувват сўзи қатнашган жумлалар:
Қувватга кирмоқ
-
У [ҳаким-доктор] томиримни ушлаб, андак мулоҳаза қилди-да: — Сизники — косиб касал, далага чиқинг, баҳридилингиз очилса, қувватга кириб кетасиз, — деди. Ойбек, Танланган асарлар
Қувватдан кетмоқ (ёки қолмоқ)
Қуввати етмоқ (ёки келмоқ)
-
Ўйла, болам, кимга келар қувватинг? Рустамхон;
-
— Битта хотин олиб беришга қувватим етади, — деди Ботиржонга дадаси. Қ. Мақсумов, Саодатли чаманда
-
[Нури] Пул ва бойликнинг қувватига ишонгани учун, бу йўлни қулай деб топди. Ойбек, Танланган асарлар
ҚУВВАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUVVAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қувват сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар