қувончли
билан улашинг
1. Қувончни ифодаловчи, шодлик ва хурсандликни акс эттирган; шодлик ва хурсандлик билан тўлган, севинган, шод, қувноқ.
-
Қувончли табассум. Қувончли юз.
-
Элмурод ва унинг дўстлари қувончли, порлоқ кунларининг қандай ўта-ётганини сезмасдилар. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Бахмал қирғоқларни тўлдириб оқди Бахтиёр элимнинг қувончли саси. Ғайратий
2. Кишига қувонч бағишлайдиган, қувонса, хурсанд бўлса, севинса арзийдиган.
-
Қувончли натижа. Қувончли хабар.
-
Шу вақт Юрев баталонининг жангчилари учун яна бир қувончли ҳодиса юз берди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Ана шундай қувончли кунларнинг бирида тўсатдан бошимга фалокат тушса бўладими! Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
ҚУВОНЧЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUVONCHLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қувончли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар