қувноқ
билан улашинг
1. Доим, табиатан хуш кайфиятли; хушчақчақ.
-
бу оиладагиларнинг ҳаммаси ҳам самимий, қувноқ ва оқкўнгил эканлигига ишонган сайин, бу ўнғайсизлик ўртадан кўтарилиб борарди. С. Зуннунова, Олов
-
Маҳди табиатан қувноқ, куйди-пишди эди. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Шод, хурсанд кайфиятли; қувончга тўла.
-
Ҳаммалари қувноқ, эгинлари башанг. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
У бугун жуда қувноқ. Т. Ашуров, Оқ от
-
Бари ўтиб кетди бир туш мисоли, Эслайман гоҳ маҳзун, гоҳида қувноқ. А. Орипов, Йиллар армони
3. Шод-хуррамлик акс эттирувчи, ифодаловчи.
-
Мен саҳналаштирган қувноқ комедия ҳам шу ҳақда Газетадан
-
Тошкент уз-бекнинг санъати, товуши, Қувноқ музикаси, куйи, обрўси. Ғ. Ғулом
-
Ўша қувноқ кулги, ҳазил энди қандайдир жиддият, ўй ва ғазаб билан аралашиб кетган эди. С. Зуннунова, Олов
ҚУВНОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUVNOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қувноқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар