рутубатли
билан улашинг
1. Рутубати бўлган; нам, зах.
-
Кузнинг рутубатли оқшоми эди, Боғлар сокингина чекар эди оҳ. Руҳимда бир хазон айёми эди, Ажиб гўзалликка дуч келдим ногоҳ. А. Орипов, Онажон
-
Қош қорайган эди. Далалардан рутубатли совуқ шамол эсиб турибди. А. Мухтор, Чинор
-
Тунги рутубатли ҳаво баданни жунжиктиради. Л. Тожиева, Меҳрим сизга, одамлар
2. кўчма Ғам-ғуссали, киши эркини бўғадиган; ифлос, чиркин.
-
Шунда рутубатли бадбўй бу шаҳар Кўзимга чарақлаб Фарғона бўлди. Э. Воҳидов, Келажакка мактуб
-
Эртага у диққинафас, рутубатли Ҳиротдан чиқиб кетади, шу йўсин билан бир йўла у беадад ғам-у ғуссадан ҳам қутулади! [ўйларди Меъмор]. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Саройнинг фисқ-у фужурга, фаҳшга тўла рутубатли ҳавоси-ю мармар ҳовузлардаги фавворалар салқини — барча-барчаси ўтмишга чекинди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Беш йил ғояучун қаттиқ берилиб, рутубатли ҳужрада захлаб йигирма саккиз ёшида хатми кутуб қилишга муваффақ бўлди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
РУТУБАТЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RUTUBATLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рутубатли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар