рухсат
билан улашинг
1. Бирор ишни бажариш, қилиш, амалга ошириш учун шу ишга тааллуқли ёки жавобгар киши, орган, ташкилот ва шу кабилар томонидан берилган ижозат, розилик жавоби.
-
Рухсат бермоқ. Рухсат олмоқ.
-
Жаноблар! Менга рухсат беринглар, бориб отамга қарашим керак. Ҳамроҳ бўлганингиз учун ташаккур! Мирмуҳсин, Меъмор
-
— Бунақа жиддий нарсаларни ёзиш учун бош редакторнинг рухсати керак, — деб баҳона қилдим. С. Аҳмад, Сайланма
-
Аъзам Зоҳидовичдан рухсат сўраб, дўстимнинг ишхонасига йўл олдим. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
2. кесим взф. Жавоб, ижозат (сиз бўшсиз, кетишингиз мумкин маъносида).
-
Сизга рухсат!
-
Менга рухсатми, бек? Азизбек йўл устидан ҳожига қаради: — Рухсат, эртага чойни ўрдага келиб ичинг! А. Қодирий, Ўтган кунлар
РУХСАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RUXSAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рухсат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар