қувур
билан улашинг
1. Катта, йўғон сопол труба.
-
Обраҳага қувур қўймоқ.
2. Сув, буғ, газ ва шу кабиларнинг оқиши учун темир, бетон ва бошқалардан ишланган узун, ичи бўш махсус қурилма.
-
Газ қувури. Нефт қувури. Сув қувури.
-
Козим темир қувурлардан шарқираб сув отилаётган ҳовузчага дуч келди. Э. Усмонов, Ёлқин
-
Сўнгра ундан боғ томонга қаратиб диаметри 80 миллиметр бўлган полиэтилен қувурлар тор-тилди. Фан ва турмуш
3. сўзлашув тили Айрим асбоб, қурол каби нарсаларнинг қувурсимон қисми; ствол.
-
Тепаликларнинг этагида оғир тўплар, узун қувурлари осмонга кўтарилган зениткалар туради. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Кейин [самоварга] пистакўмир солиб, қувурига маҳси кийдириб, дам берди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Иброҳимбек тўппонча қувурини ўзига қаратиб, ичига пуфлади. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
ҚУВУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUVUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қувур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар