зиё
билан улашинг
1. Ёғду, ёруғлик, нур.
-
Қаердандир отилган мушакнинг кўз қамаштирувчи ёрқин зиёси тунни гўё кундузга айлантириб юборди. Н. Сафаров, Водиллик қаҳрамон
-
Оромбахш тонг! Тоғ орқасидан кўтарилаётган қуёшнинг дастлабки заррин зиёлари шийпон тепасидаги шохлар, дарахтларнинг учларига тушди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
2. кўчма Билим, маърифат, илм; онгни ёритувчи ҳар қандай нарса.
-
У [китоб] инсон онгини пешлаб, зиё сари йўлини нурафшон қилувчи машъал эканлиги азалдан маълум. Газетадан
-
[Гули:] Ғазал эрмас, бу бир меҳри гиёдур, Мунаввар айлаган дилни зиёдур. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Гап одамларнинг номида эмас, албатта. Гап республикада зиё тарқатиб келаётган муҳтарам ўқитувчиларимиз, уларнинг беминнат, лекин машаққатли меҳнатидадир. Н. Сафаров, Оловли излар
3. Зиё (эркаклар исми).
ЗИЁ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZIYO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зиё сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар