чирмаш
билан улашинг
1. Маҳкам қучмоқ, ўралмоқ, ўралиб, ёпишиб олмоқ.
-
Чирмовуқлар — сариқ, суқ чувалчанглар Қийнар райҳонларни чирмашиб олиб. Ёшлик
-
Илон уни [Юсуф Асвадни] қўйиб юбормай, маҳкам чирмашгани ҳолда, қаттиқ бўға бошлади. Мирмуҳсин,Илон ўйнатувчи
-
Қора сочи белга чирмашиб, Шаҳло кўзлар сўрар эди жон. Миртемир.
2. Маҳкам ёпишиб, тирмашиб, юқорига интилмоқ, тирмашмоқ.
-
Ғўлабур сариқ Краснов олдинлашиб, бинокл билан узоққа қаради, сўнгра, ҳарсиллаб-ҳарсиллаб, дарахтга чирмашди-да, теваракни кузатди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Бирпасда қарасангиз, пастдаги одамлар арқонга чирмашиб, тоққа чиқиб олишди. Ойдин, Олтмиш газ арқон
-
Қишлоқ этагидан кўтарилган ой олисдаги фарзандлари — юлдузларни кўрмоқ истаб, осмонга чирмашарди. С. Нуров, Ёстиқ
ЧИРМАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHIRMASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чирмаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар