чироқ
билан улашинг
1. Хонани, жойни ёритиш учун хизмат қиладиган уй-рўзғор асбоби; лампа.
-
Жин чироқ. Неон чироқ. Осма чироқ Баширжон электр чироқлари порлаб турган катта йўлдан юришга истиҳола қилибми ўзини қоронғилик қўйнига урди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Унинг [ўтовнинг] ичи иссиқ, лампа чироқ чароғон қилиб турарди. Газетадан
2. Машина, телевизор, радио ва шу кабиларнинг ёниб турувчи қисми. Машина мотори гуруллаб, чироқлари асфальт йўл, ресторан деворларини пийпаслаб ўтди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди.
3. кўчма Фарзанд ёки яқин одам.
-
Чироққинам, шундай ёмон туш кўрдим. Юсуф ва Аҳмад
-
Ўғил тугул, йўқдир-да бирор қизим, Чамбилда чироқсиз ўтганман ўзим. Нурали
чироқ сўзи қатнашган жумлалар:
Ичига чироқ ёқса ёришмайди
-
Дилдорнинг ичи чироқ ёқса ёришмас, ҳамма нарсага бефарқ эди. Саодат
Чироғини ёқмоқ
-
Ўғил ёққан чироқни қиз ҳам ёқар. Мақол
-
— Мендан кейин чироғимни ёқадиган шу набирам, — деди кампир. Ёшлик
ЧИРОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHIROQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чироқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар