чиройли
билан улашинг
1. сифатдош Ҳусни одатдагидан ортиқ; гўзал; кўркам.
-
Чиройли қиз.
-
Чолнинг келини чиройли, оппоқ, кўзга яқин жувон эди. Ёшлик
-
Шаҳарда шундай чиройли қизлар бор — кўрсанг, оғзинг очилади. Ёшлик
2. сифатдош Кўриниши, ташқи қиёфаси кўзга ёқимли кўринадиган.
-
Энг чиройли қуш деганда, ҳамманинг кўз ўнгига оққуш келиши табиий. Газетадан
-
Биласизми, дунёда чиройли нарсалар шундай кўпки! Ўрмон, капалак, тонг, ўтлоқ, тун А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда
3. сифатдош Манзараси кўзга ёқимли; кўркам.
-
Фарғонадан йўлга чиққан енгил машина чиройли асфальт йўлда учиб борарди. Мирмуҳсин, Умид
-
— Марказ чиройли бўлиб кетди-а, одам суюнади, — деди Чарос мамнун жилмайиб. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
4. сифатдош Яхши; ўринли; манзур.
-
Чиройли гап. Чиройли тўй.
-
Чиройли маърузага маҳлиё бўлиб, руҳиятимда сусткашлик бошланди. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
-
Минг афсуски, ҳозир тўйларда ўйин-кулги, чиройли анъаналар санъатини намойиш қилиш эмас, исрофгарчиликлар меъёридан ошиб кетади. Мирмуҳсин, Умид
-
Ҳар бир ота-она орзиқиб кўрган фарзандига чиройли ва мазмундор исм қўйишга ҳаракат қилади. Газетадан
5. равиш Ёқимли, жозибали, батартиб; ўрнига қўйиб.
-
Чиройли гапирмоқ. Чиройли қадам ташламоқ. Чиройли кийинмоқ.
-
— Вой, шунақами? — Офтоб ўспиринга қараб, чиройли жилмайди. М. Мансуров, Ёмби
-
Бирор ишни пухта ва чиройли қилган одамни тангри дўст тутади. Фан ва турмуш
ЧИРОЙЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHIROYLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чиройли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар