рўмол
билан улашинг
1. Аёллар бошига ўрайдиган, одатда, тўртбурчак шаклдаги мато.
-
Дока рўмол. Шоҳи рўмол. Эр-хотиннинг уриши, дока рўмолнинг қуриши. Мақол
-
Хотин бошидаги жун рўмолини олдида, бир-икки қоқиб, яна ўради. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
[Анвар:] Жавоб айтиб кет, Раъно! — Ҳа, шундай! — деди Раъно гул ёнида рўмолини тўғрилаб, — Энди сизнинг олдингизга чиқмайман. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Умуман, шундай мато, парча.
-
Унинг [Тошматнинг] боши дока билан ўралган, чап қўли рўмол билан елкасига осиб қўйилган эди. Ҳ. Ғулом, Машъал
РЎМОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RO‘MOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рўмол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар