рўй
билан улашинг
Бирор нарсанинг сиртқи томони, юзи.
-
Офтоб рўйи.
-
Бир нафас қуёшдай кўрсатсин у рўй, Бир нафас қуёшдай порласин қуёш. А. Орипов, Йиллар армони
рўй сўзи қатнашган жумлалар:
Рўй бермоқ
-
Аҳмаджон қандай ҳодиса рўй берганини дарҳол фаҳмлаб, орқа ёқдан томга чиқди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Жамиятимизда рўй бераётган буюк ўзгаришлар, қайта қуриш жараёни олимлардан ҳам астойдил сафарбарликни тақозо этмоқда. Газетадан
-
Чарос нима ҳодиса рўй берганини анчагача ўзиям тушунмай қолди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Рўйи жаҳон (ёки замин)
-
Оташ арава, милтиқ, тўп, ўқ, калиш, газлама боринг-чи, шу рўйи заминда кўриниб турган илм-у ҳунар шулардан чиқади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Бутун рўйи заминга ядро фалокати соя ташлаб турган айни пайтда халқаро бирдамлик тантанаси улкан аҳамиятга эгадир. Газетадан
РЎЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RO‘Y сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рўй сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар