рўпара
билан улашинг
Бир нарсага ёки кузатувчига, сўзловчига қарама-қарши томон; қарши.
-
Рўпарадаги уй.
-
Дераза рўпарасидаги туйнукдан Рузвоннинг боши кўринди. С. Зуннунова, Янги директор
-
Театр-рассомчилик институтининг шундоққина рўпарасида, кўчанинг бериги бетида, уч туп ёш чинор бор. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
рўпара сўзи қатнашган жумлалар:
Рўпара бўлмоқ (ёки келмоқ)
-
Бироқ унинг тили қисиқ; онасига сўз қайтариш эмас, рўпара бўлишга ҳам юраги безиллар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Шу-шу Адолат Бегимхон билан гаплашмай қўйди. Мана энди улар яна рўпара келдилар. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Титраб, от чоптириб келаётган Бадиа душман отлиқларидан бирига рўпара бўлиб, жон-жаҳди билан қилич солди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Поезд тўхтаганда, югургилаб битта проводникка рўпара бўлдим. С. Сиёев, Ёруғлик
Рўпара қилмоқ
-
Сен менга Сулувни рўпара қилавер-чи [деди Аллон Палмонга]. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Энди бўлса икки болали одамни рўпара қилиб ўтирибди, — деб ўйлади Азиза ҳамон шифтдан кўз уз-май ётаркан. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Сени илк дафъа Ферузга рўпара қилганимда, имонимдан чекиндимми? Ҳа, бир бахя чекиндим. С. Сиёев, Аваз
-
Жапақдан қутулдик, Элгелди энди унга қизини эмас, ажалини рўпара қилади. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси;
-
Эшоннинг жилов тўғрисидаги фикри Элмуроднинг ғазабини келтирди. Энди у дангал фактларни рўпара қилишга қарор берди. П. Турсун, Ўқитувчи
РЎПАРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RO‘PARA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан РЎПАРА сўзига берилган маънолар
рўпара сўзига янги изоҳ қўшинг
рўпара сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing