рўйирост
билан улашинг
1. Бирор андишага бормасдан, юз-хотир қилмасдан; тўппа-тўғри, дангал, очиқ.
-
Рўйирост гапирмоқ.
-
Кеча сиз., роса соат ИИ да қаерда эдингиз? Кўчадамидингиз ё ишхонадами? Шу саволга коллектив олдида рўйирост жавоб беринг. С. Абдуқаҳҳор, Санамай саккиз дема
-
Булар [пиёда аскарлар] ҳаммаси ҳам милтиқ ва автоматларни тай-ёр тутган ҳолда, рўйирост бостириб келмоқда А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
2. Тикка; бор бўйича.
-
Йигитлардан бири кўзларини чақчайтириб, оғзини катта очиб, йўғон товуш билан атрофга бонг урди: — Юравер! Йигитлар, юравер! Майдонга рўйирост чиқиб, ҳаққимизни дов қиламиз. Ойбек, Танланган асарлар
3. Чинакамига, астойдил.
-
Унинг [Сидиқжоннинг] кулиши Ўрмонжоннинг рўйирост ғашини келтирди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
РЎЙИРОСТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RO‘YIROST сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рўйирост сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар