табақа
билан улашинг
1. Эшик, дераза ва шу кабиларнинг очилиб-ёпиладиган ҳар бир бўлаги.
-
Якка табақа дераза. Қўш табақа эшик.
-
[Ҳасанали] Занжирни тушириб, дарвозанинг бир табақасини очиш ҳамоно, шу табақага суяниб турган Отабек Ҳасаналининг оёғига йиқилиб тушди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Халқ ичидаги муайян ижтимоий қатлам, гуруҳ, синф.
-
Савдогарлар табақаси.
-
Шаҳар халқининг ҳар бир табақаси деярли Мусулмонқул даккисини еб келган. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Тахта атрофида ўтирганлар орасида аҳоли турли табақаларининг вакиллари бор эди. Газетадан
ТАБАҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TABAQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
табақа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар