таъб
билан улашинг
1. Кишининг характерида, унинг кишиларга, нарсаларга муносабатида намоён бўладиган ички табиат; ёқтириш-ёқтирмаслик жиҳатдан кўнгли.
-
Подшоҳнинг муборак таъблари ҳашаматга мойил кўринади. Ойбек, Навоий
-
Лутфдан мароқланиш, лаззат олишда индивиднинг характери, таъби, фаҳм-фаросати катта аҳамиятга эга. ЎТА
-
Бу жаҳонда, дейдилар, Ҳар кимда бор бир ўзга таъб, Менга май, булбулга тонг, Гул баргида шабнам ширин. Э. Воҳидов, Муҳаббат
2. Хоҳиш, ихтиёр; рағбат.
-
Бировларнинг таъбига қараб иш қилмоқ.
-
Нурининг ҳеч қандай сўзга, ишга таъби йўқ эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Алай-балай десам, тутиб олиб уриш ҳам таъбида бор. Ҳ. Шамс, Характеристика
-
— Мана бу кресло ҳам сизга ҳавола. Олинг, менга бир оддийроқ стул берсангиз бўлади, — деди Моҳидил. — Таъбингиз, — деди секретар қиз. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
таъб сўзи қатнашган жумлалар:
Таъби олинмоқ
-
Ҳайдар нимадандир Анорхоннинг таъби олинганини сезди. И. Раҳим, Ихлос
Таъби очилмоқ
-
Сидиқжон Ўрмонжоннинг олдидан таъби очилиб чиқиб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Таъби тортмоқ ёки таъбига ёқмоқ
-
[Ёрмат] Баъзи бир таъби тортган одамларга: Тўйга бирга бўлинг! деб қўяди ўзича. Ойбек, Танланган асарлар
Таъби хира (ёки тирриқ, кир, хуфтон, намозшом)
-
Бўта узоқ, ухлаб қолганидан таъби хира бўлиб, ҳовлига тушди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Авазнинг таъби тирриқ эди, индамади. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Эрталабдан директорнинг таъбини хуфтон қилишнинг нима кераги бор. Муштум
-
Шербекнинг қулоғига гап кирмас, таъби намозшом эди. С. Анорбоев, Оқсой
ТАЪБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAʼB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таъб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар