чиркин
билан улашинг
1. Чирк босган, чирк босиб қорайган; хира.
-
Чиркин ва синиқ шишалар.
2. Қатирма кир. яғир. исқирт. ифлос.
-
Улар гулларни севадилар. Кийимлари чиркин бўлса ҳам, чаккаларига гул қистириб юрадилар. Ойбек, Танланган асарлар
-
Улардан бири енгли мийкада. бошига чиркин дўппи кийган. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
3. кўчма Разил, қабиҳ, тубан.
-
Чиркин ҳаёт. Чиркин маънавий қиёфа.
-
Бу чиркин ғамхонада жой учун ижара тўлайсизлар-а.' Ойбек, Нур қидириб
-
У [Султон Ҳусайн] кеча бир дақиқалик чиркин ҳисга берилиб, бемаъни иш қилганидан пушаймон эди. М. Осим, Карвон йўлларида
4. кўчма Чирик, чириган, ўлиб бораётган.
-
Ўтмишнинг чиркин қолдиқлари жамиятимизга иснод келтиради. А. Мухтор, Туғилиш
ЧИРКИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHIRKIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чиркин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар