Izoh.uz сайтида катта сўзининг изоҳи ва маънолари

катта

сф

1. зид. Ҳажми, ўлчами меъёрдан ёки нисбатан ортиқ; улкан; кичик.

  1. Катта шаҳар. Катта ҳовли. Катта дарё. Катта сой. Катта тош. Катта зал.

  2. Трактор кесилган катта дарахтларнинг тўнкасига занжир боғлаб тортар, арра, болта кўтарган одамлар буларни кесиб, қирқиб, араваларга юклашар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Ўроз қаердандир катта тарвуз келтириб, ўртага қўйди. Ойбек, Танланган асарлар

2. зид. Таркиб жиҳатдан меъёридан ортиқ, ортиқ миқдорли; кичик.

  1. Катта қўшин. Катта жамоа.

  2. Мен — ўн олтига тўлмаган қиз, бирдан ёт ва катта оилага тушиб қолдим. Ойбек, Танланган асарлар

3. Куч-қудрати, даражаси, салмоғи юқори; буюк, зўр.

  1. Катта ғалаба. Катта тантана. Катта эътибор. Катта жасорат. Катта байрам. Катта маҳорат. Катта тортишув.

  2. Бу китобни ўша кечаси катта қизиқиш билан қўлга оларкан, эри Абдуллабой келиб қолиб, [китобни] қўлидан йириб олади. Ойбек, Танланган асарлар

  3. Болтабой кечки овқатдан кейин келди. У жуда катта ишни битириб келгандай, оғзи қулоғида бўлиб, нуқул цемент тўғрисида цементлаб қилинган тўғон қанчалик пишиқ бўлиши ва ҳоказолар тўғрисида гапирар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

4. Ёш жиҳатдан улуғ, ёши ортиқ.

  1. Катта ўғил. У мендан катта.

  2. [Юсуфбек ҳожи:] Ойим, ҳар нима, сиз каттасиз, Зайнаб ёш, каттадан кичикка шафқат лозим. А. Қодирий, Ўтган кунлар

5. от Ёши катта киши; қари, кекса.

  1. Каттани ҳурмат қил. Катталар гапига қулоқ сол.

6. Хизматдаги мартабаси, унвони, даражаси жиҳатдан (бошқага нисбатан) юқори.

  1. Катта илмий ходим. Катта лаборант.

7. кўчма Кўзга кўринган; атоқли, машҳур.

  1. Катта олим. Катта артист,

  2. Бу — Абдулла фонусчи деган катта қизиқчи. Ойбек, Танланган асарлар

  3. Абдураҳмоннинг амакилари Бухорода катта мударрислардан саналар эдилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

  4. Тошкентга бутун мамлакатдан катта геолог олимлар келишган. С. Кароматов, Олтин қум

8. Юқори лавозимдаги амалдор; раҳбар, бошлиқ.

  1. Шаҳарнинг катталари.

  2. [Тожибой:] Э, нодон Менга тегсанг, жон-жон демайсанми? Бир юртнинг каттаси бўлсам. П. Турсун, Ўқитувчи

  3. Одамлар тамом йиғилган бўлсалар ҳам, катталардан дарак йўқ. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

катта сўзи қатнашган жумлалар:

Катта хотин

этн. Биринчи, бош хотин.

Катта қилмоқ

Боқиб, парвариш қилиб ўстирмоқ, вояга етказмоқ.
  1. — Биз сенларни ит азобида катта қилдик-ку, — деди шаштидан тушиб Ибн Ямин. К. Яшин, Ҳамза

Каттани кесиб, кичкина қилган

Кекса кишиларнинг гапини гапирадиган ёш бола ҳақида.

Ўзини катта олмоқ (ёки тутмоқ)

Амал, даража ёки билим жиҳатдан ўзини бошқалардан устун қўймоқ, мағрурланмоқ, кеккаймоқ.
  1. У [Маннон Уйғур] ҳеч маҳал ўзини катта тутмас барчага баробар, билимдон мураббий эди. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман

Катта арава қаёққа юрса, кичиги ҳам шу ёққа юради

Ёшлар, тажрибасизлар катталардан, тажрибали, обрўли кишилардан ўрнак олади, деган маънода ишлатилади.

Катта бошини (ёки ўзини) кичик қилиб

Ёшининг катталиги, амали-мартабаси ёки давлатига қарамай, ўзини катта олмай; камтарлик билан.
  1. Марғилон деган шаҳардан катта ўзини кичик қилиб, қизи ила келаётган Мирзакарим акага ўғлининг хўрлик келтиришидан чўчиди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Катта гап

Эътиборга лойиқ, арзийдиган эканликни билдиради.
  1. Ўртоқ Муслим энди ҳақиқат ким томонида эканини тушунибди, бу катта гап. Н. Сафаров, Танланган асарлар

  2. Йўқ, аввал юртнинг ҳомийлари бўлган боёнлар ўз ўғилларини ҳозирги замон илм-фунуни билан тарбияласинлар. Шу ҳам катта гап. Ойбек, Танланган асарлар

Катта гапирмоқ (ёки кетмоқ)

  1. — Ҳой, бола, сал пастроқ туш, — дейди яна биров унинг [куёвнинг] катта кетганига жаҳли чиқиб. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  2. Санга катта гапириб қўйганмиз, думбул ишни азалдан ёмон кўраман-у, ҳар қалай, ишимиз пухта бўлмай, кейин бурнимизни тишлаб қолмасак, деган хавотирдаман. Ж. Абдуллахонов, Хонадон

Катта оғиз ёки оғзи катта

  1. Отасининг давлати, катта оғиз, ҳовлиқма ва такаббур онасининг эркалаши қўшилиб, қизга ортиқча ғурур берган. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Мачитга бориб, ваъз айтинг. Эртага Ғузорнинг оғзи катталарини қалъага тўплаймиз. Ш. Тошматов, Эрк қуши


КАТТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

KATTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
720
Сўзнинг тескари ёзилиши
аттак
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
406

катта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
катта сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, катта сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+