тарвақайла
билан улашинг
1. Ёйилиб, ҳар томонга шох отиб кетмоқ (дарахт ҳақида).
-
Ҳар ёққа тарвақайлаб ўсган бесўнақай, қари толларнинг кўланкаси қуюқ. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Ёнига, атрофига чўзилмоқ, кенг очилмоқ.
-
Мешдай қаппайган корни юргани-да ҳам силкинар, тирсиллаб турган оппоқ елини сонларига шалоп-шалоп урилар, ўрта кўлдай йўғон-йўғон, тарвақайлаб кетган эмчакларидан йўл-йўлакай сут тиз-тиз тирқирарди. С. Анорбоев, Оқсой
-
— Э, бўлди, бўлди, — лаблари тарвақайлаб илжайди Ҳалимбой. Ф. Мусажонов, Нозик масала
-
Раҳимнинг оғзи тарвақайлаб кетди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
3. Ялпаймоқ; лапангламоқ.
-
Синфга узун малла тўн, кўк духоба дўппи кийган, қип-қизил юзли, ўрта бўйли бир киши тарвақайлаб кириб келди. П. Турсун, Ўқитувчи
ТАРВАҚАЙЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARVAQAYLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тарвақайла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар