тартиб
билан улашинг
1. Иш-ҳаракат, тадбир-чора ва шу кабиларнинг амалга ошувида риоя қилинадиган маълум изчиллик, режа, қонун-қоида ва шу қонун-қоидаларга жавоб берадиган ҳолат.
-
Пенсия белгилаш тартиби. Овоз бериш тартиби. Янгича тўй тартиби.
-
[Заргаров:] Мажлисда тартиб бўлиши керак! [Пўлатжон домла:] Бугунги мажлиснинг тартиби шунақа. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Ойимхон столни тақиллатиб, Тожибойни тартибга чақирди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Нарсаларнинг жойлашуви ва шу кабилар жиҳатдан мутаносиблик бўлиши, меъёрий ҳолат.
-
Ҳовлиларга тартиб билан мева дарахтлари экилган. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Яқиндагина келтирилган вагончаларда тартиб ўрнатилди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Уйдаги тартиб ва озодалик унинг баҳрини очиб юборган эди. С. Зуннунова, Янги директор
3. Шахс ёки нарсаларнинг ўринлашиш тизимида қўлланган йўл; сира.
-
Почтахона орқага қияроқ ўрнатилган газета витринасидан иборат бўлиб, унга алифбо тартибида яшиклар ўрнатилган. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Йўл-йўриқ, усул, йўсин.
-
хон қўшинларнинг шаҳарга кириш ва жойлашиш тартибини олдиндан ўйлаб қўйган эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
тартиб сўзи қатнашган жумлалар:
Кун тартиби
-
Мажлисни Иброҳимов очди ва кун тартибини эълон қилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Мен бу билан дамба масаласини кун тартибидан чиқариб ташлаш керак, демоқчи эмасман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Тартибга солмоқ
-
сочларини тартибга солди-ю, ўрнидан туриб, шоҳи атлас кўрпа-кўрпачалар тўла тахмонга борди. К. Яшин, Ҳамза
-
Столни тартибга солаётган Наргизага кўмаклашди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Тартиб бермоқ (ёки қилмоқ)
-
[Машҳадий] Тунларни уйқусиз кечириб, Девон ҳам тартиб қилган. Ойбек, Навоий
Тартиб сон
ТАРТИБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARTIB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тартиб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар