тарих
билан улашинг
1. Ижтимоий тараққиёт жараёнида юзага келган воқелик, ҳаёт.
-
Тарих диалектикаси. Тарих қонунлари.
-
Башарият тарихи зулм, ҳақсизлик, талончилик даврини поймол этиб, эрк ва адолатнинг нурли асрига ғолибона юраётир. Ойбек, Нур қидириб
2. Ўтмишга оид факт ва ҳодисалар мажмуи; ўтмиш, кечмиш.
-
Тарихингдир минг асрлар ичра пинҳон, ўзбегим Э. Воҳидов, Муҳаббат
-
Фақат уч туп қайрағочгина кўҳна тарих нишонаси бўлиб турибди. И. Раҳим, Ихлос
-
Тарихдан шу нарса маълумки, инсониятга қилинган ёвузлик ва жиноят ҳеч қачон жазосиз қолмаган. Газетадан
3. Бирор нарса, воқеа-ҳодиса ёки шахснинг ўтмиш ҳаёти.
-
Қишлоқнинг тарихи. Савдо муносабатлари тарихи. Корхона тарихи.
-
Ота-боболаридан эшитган шаҳар тарихи, чеккан жабр-у жафолари кўз олдидан ўтарди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Сизга Мадамин тўғрисида маълумот керакми? Мадаминнинг тарихини Юсвали тоғам яхшироқ билади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Нимасини айтасиз, бу одамнинг тарихи ҳам олам-жаҳон. С. Кароматов, Олтин қум
4. Жамият ва давлатлар ўтмиши тараққиётини ўрганувчи фан.
-
Янги тарих. Ўрта асрлар тарихи. Ўзбекистон тарихи. Жаҳон тарихи.
5. Табиат ва жамиятнинг, ундаги маълум соҳаларнинг ривожланиши, ўзгариши билан боғлиқ томонларни ўрганувчи фан.
-
Мусиқа тарихидан дарс бермоқ. Тилшунослик тарихи.
6. Бирор нарса, воқеа-ҳодисанинг юз бериши билан боғлиқ маълумотлар мажмуи.
-
Мен аччиқ оилавий фожианинг тарихини билиб олдим. Ёшлик
-
Эр-хотин айта берса, бу жанжалнинг тарихи бирон ёзувчининг қўлига тушса, каттакон бир китоб бўладиган. А. Қаҳҳор, Асарлар
7. Бирор ишнинг бажарилганлигини, бирор воқеа-ҳодиса қачон бўлиб ўтганлигини, машҳур кишиларнинг таваллуди ва вафотини кўрсатувчи аниқ календар вақт, сана (мумтоз адабиётдаги санъат тури сифатида таърих деб ҳам юритилади).
-
Қўлёзманинг тарихини аниқламоқ.
-
Ўнг томондаги тошга араб алифбесининг қадимги имлосида йирик қилиб “Маърифатхон жаннат макон, деб ёзилган ва ҳижрий билан 1335, деб тарих қўйилган эди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
тарих сўзи қатнашган жумлалар:
Касаллик тарихи
-
Профессор касаллик тарихига нима деб диагноз ёзишни билолмай шартли равишда Негатив деб атади. Ёшлик
ТАРИХ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARIX сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тарих сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар