таржима
билан улашинг
1. Бир тилдаги матнни бошқа тилда қайта яратишдан иборат адабий ижод тури.
-
Эркин таржима. Сўзма-сўз таржима. Бадиий таржима. Таржима назарияси.
-
Ниҳоят, асар таржимаси борасидаги ишимиз охирлади. Газетадан
-
Лермонтов шеърларининг биринчи таржимаси 1920 йилларнинг охирига тўғри келади. Саодат
2. Бир тилдан бошқа тилга ағдарилган матн.
-
Таржима тайёр бўлгач, муаллиф у билан таниша бошлади. Газетадан
-
Таржимадаги сўзлар, иборалар, жумлалар бир-бирига таъсир кўрсатиб, жозибали маъно касб этади. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
таржима сўзи қатнашган жумлалар:
Таржима қилмоқ
-
Кейинчалик Бағдодга бориб, қадимги юнон олимларининг фалакиётга оид асарларини таржима қилдилар ва илмий шарҳладилар. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Болалардан русчани сал-пал тушунадиганлари бошқаларига таржима қилиб беришди. П. Турсун, Ўқитувчи
Таржимаи ҳол
-
Шоирнинг таржимаи ҳоли. Таржимаи ҳол ёзмоқ.
-
Абдукарим ака Ботирали қаршисида маъюс ўтириб, кутилмаганда ўз таржимаи ҳолини сўзлаб кетди. Ҳ. Ғулом, Машъал
ТАРЖИМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARJIMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таржима сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар