бошдан-оёқ
билан улашинг
1. равиш Бошидан то оёғигача.
-
Йўлда кета туриб, Ботирали Эъзозхонга бошдан-оёқ разм солди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Дилдорга бошдан-оёқ назар ташлаб олди-да, индамай юриб ўтиб кетди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Аёл зотининг бошдан-оёғи зарга ўралгани билан, ўзи ёмон бўлса, кимга кераги бор. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
2. Бошидан то охиригача; тугал, батамом; батафсил.
-
Башорат воқеани бошдан-оёқ айтиб берди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Шошманг, бошдан-оёқ гапирмасам, ишон-майсиз. Ойбек, Танланган асарлар
-
Сарой маст уйқуда, бошдан-оёқ майин ипак гиламлар тўшалган узун йўлак кимсасиз эди. О. Ёқубов, Кўҳна дунё
-
Ернинг бошдан-оёғига экиб пиёз, Тепасига чайла қуриб, кутибдир ёз. Ғ, Ғулом
бошдан-оёқ сўзи қатнашган жумлалар:
Бошдан-оёқ кийим (ёки сарпо)
-
Марияга дарров бошдан-оёқ кийим кийдирадилар. Ойбек, Танланган асарлар
-
Хуллас, янга зўр келиб, камарни еча билса, куёв тараф енгилган бўлади. Янгага бошдан-оёқ сарпо кийгизади. С. Сиёев, Ёруғлик
БОШДАН-ОЁҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSHDAN-OYOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бошдан-оёқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар