муҳофаза
билан улашинг
1. китобий Ҳимоя қилиш, қўриқлаш, ҳимоя.
-
Кейинги пайтларда биз атроф муҳит муҳофазаси ҳақида кўп гапирадиган бўлдик. Бу табиий.
-
Газетадан
-
Табиий, бу муҳофаза қўрғони. Атрофни ўраган девордан ўқ отиш учун шинаклар қўйилган. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк.
2. Эсда сақлаш қобилияти; хотира.
-
[Мавлон] Эшитганини сира эсдан чиқармайдиган зеҳн-фаросатли, муҳофазаси бақувват йигит. А. Ҳакимов, Илон изидан
муҳофаза сўзи қатнашган жумлалар:
Муҳофаза қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Ҳимоя қилмоқ; қўриқламоқ, ҳимояламоқ.
-
Атроф муҳит ва табиий бойликларни муҳофаза қилиш жуда муҳим масала. Фан ва турмуш
-
Табиатни муҳофаза этиш, жумладан, ҳайвонот дунёсини сақлаш ва ундан оқилона фойдаланиш ҳозирги даврда муҳим аҳамиятга эга. Газетадан
МУҲОФАЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUHOFAZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
муҳофаза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар