муҳит
билан улашинг
1. Ҳаёт, фаолият кечадиган табиий ёки ижтимоий шароитлар мажмуи.
-
Географик муҳит. Ижтимоий муҳит.
-
Қишлоқ муҳити, ота-онанинг ўта оқкўнгиллик руҳида берган тарбияси Йигиталининг қон-қонига сингиб кетганди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Мактабни битиргач, ҳаммамиз ҳар ёққа тарқашиб кетамиз. Кейин ҳар ким ўз муҳитида ўз иши билан овора бўлиб кетади. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Касб-ҳунари, иши, фаолияти ва шу кабиларга кўра бир-бири билан боғлиқ бўлган кишилар доираси.
-
Мен қози домла ва Асад қори каби ҳурматли зотлар муҳитига ўзимни топшириб, дарёдан айрилиб чиққан ариқчадай, халқимдан айрилиб чиқиб, охири қуриб қолишга маҳкум бўлган эканман. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Табиийки, она учун ҳам ёлғиз фарзанд арзанда эди. Бу муҳит Давронни ҳаволантириб қўйди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
3. Ҳодиса, жараён ва шу кабилар кечадиган моддий шароит.
-
Ёруғликнинг турли муҳитда турлича синиши.
МУҲИТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUHIT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
МУҲИТ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан МУҲИТ сўзига берилган маънолар
муҳит сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
муҳит сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing