муҳаббат
билан улашинг
1. Кимсанинг кимсага қалбдан берилиш ҳисси; севги, ишқ.
-
Муҳаббат чирой танламас, уйқу — ўрин. Мақол
-
Қиз Йўлчини чуқур севар, унинг ёлғиз исмини эшитиш билан юраги тўлқинланар эди. Бу муҳаббат қизнинг кўнглига ёз чоғи саратон қуёши билан бирга кирган эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳаммаси жойида, фақат ўртайди Висолни қўмсаган оташ муҳаббат. Г. Жўраева, Иқбол
2. Бировга, бирон нарса ёки ишга берилиш, мойиллик туйғуси, меҳр.
-
Мусиқага муҳаббат қўймоқ. Санъатга бўлган муҳаббат.
-
Полвонларнинг бирига муҳаббат, иккинчисига нафрат билан қараб турган халқ кўзида, унинг ҳаяжонли юзида икки дунё кураши акс этгандек эди. М. Исмоилий, Фарғона т.о.
-
Отам бўлмасангиз ҳам, мени оталик муҳаббати билан севган содиқ ва меҳрибон кишимсиз, яъни маънавий отам. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Муҳаббат (хотин-қизлар исми).
МУҲАББАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUHABBAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
муҳаббат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар