мудроқ
билан улашинг
1. сифатдош Уйқу босган, мудраган ҳолатли (
-
Мудроқ кўзлар.
-
Ўша чироқ атрофида жим Уни кутар хотини мудроқ. Х. Даврон
-
— Ҳа, бир-бир тортсак, маза бўларди, — деди ҳорғин, мудроқ кўзли бошқа бири. Ойбек, Қуёш қораймас
2. кўчма Ҳаракатсиз, тинч, ухлаган ҳолатли (нарсалар ҳақида.
-
Қиш бўйи қору ёмғир сувига тўйиб, қорайиб қолган ер мудроқ бир кайфиятда оғир-оғир хўрсинаётганга ўхшайди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор
-
Наманганнинг азамат чинорлари мудроқ уйқуда. С. Сиёев, Эркаклар эртаги
-
Булдозер асрий мудроқ чўлни уйғотиб, унинг кўксига панжа солди. Ўзбекистон қўриқлари
3. от Уйқу босиб мудраган ҳолат.
-
Махдумнинг мудроғи қочиб, кўзлари катта очилди. Ҳ. Ғулом, Машъал.
мудроқ сўзи қатнашган жумлалар:
Мудроқ босмоқ
-
Аҳмаднинг қовоқлари оғирлашиб, мудроқ босди. У иккала оёғини узатиб, ўзини уйқу ихтиёрига топширди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Тўғонбек дам мудроқ босиб, дам сергакланиб ётар эди. Ойбек, Навоий
МУДРОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUDROQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мудроқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар