мудра
билан улашинг
1. Мудроқ босиб, ярим уйғоқ, ярим уйқу ҳолатида бўлмоқ.
-
Чиғир ёнида мудраб ўтирган чўри унинг овозидан чўчиб уйғониб, йўлига чиқди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Шерали шу ҳаяжон ичида мудраб, ниҳоят, ширингина уйқуга кетганини ҳам билмай қолди. С. Кароматов, Олтин қум
2. кўчма Ҳаракатсиз, тинч ҳолатда бўлмоқ (нарсалар ҳақида).
-
Дарахтлар ҳордиқ чиқаргандай бошини солиб, тонг нурларига кўмилган ҳолда мудрамоқда. Шарқ юлдузи
-
Тагидаги отнинг шўх қадам олиши ва соғлом бир қудрат билан ўйноқлаши Бобурнинг аъзоларида анчадан бери мудраб ётган ёшлик кучларини уйғотгандай бўларди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
МУДРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUDRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мудра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар