муддат
билан улашинг
1. Вақтнинг аниқ, бирор иш, нарса учун белгиланган бўлаги.
-
Ўқиш муддати. Хизмат муддати. Бир йиллик муддат.
-
Хайриятки, шундан сал олдин имтиҳонларни муддатидан олдин топшириб тугатган эди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Шу йигирма беш кунлик бир муддатнинг ичида у бутунлай одамгарчиликдан чиқа ёзди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Умуман, вақтнинг бўлаги, қисми (унинг қанча вақт эканлиги маълум сўзлар билан ифодаланади).
-
дунё қойил қоладиган мадрасани тез муддатда қуриб битиришни ният қилибди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Катта майдонга қисқа муддатда ўғит солиб улгуришимизга қўлбола машина-сеялка асқатди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Бир йил муддатида у Тошкентга иккинчи марта келди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Меҳмонлар яна бир неча муддат теплицани айланишди. Ж. Абдуллахонов, Орият
3. Бирор нарсанинг бажарилиш ёки бўлиш пайти.
-
Режани муддатидан олдин бажармоқ.
-
У Замиранинг сессияни муддатидан олдин ва аъло якунлаганини биларди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Томошани муддатидан олдин қўйсам — қутулмасам, кеч қўйсам — қутулмасам Муштум
муддат сўзи қатнашган жумлалар:
Бир муддат бўлса
-
Шамси Тўраевич бир муддат сукут сақлаб қолди. Н. Аминов, Суварак
-
Қорамтир тутун бир муддат ичида бурқиб, осмонга ўрлади. Саодат
МУДДАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUDDAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
муддат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар