мудофаа
билан улашинг
1. Жанговар ҳаракатнинг душман кучлари ҳужумини қайтариш, уларга жиддий талафот етказиш, позицияни қўлда тутиб туриш ва ҳужумга ўтиш учун қулай шароит яратиш мақсадида қўлланадиган бир тури.
-
Душман мудофааси. Мудофаа линияси. Мудофаадан ҳужумга ўтиш.
2. Душмандан сақланиш, ўзини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ёки ҳозирланган восита ва чоралар мажмуи.
-
Мамлакатнинг мудофаасини кучайтириш. Душман мудофаасини ёриб ўтиш.
-
Немисларнинг олтиотар миномёти ҳурмоқда. Немис мудофаасининг ўзаги бўлган тепаликда жон асари кўринмайди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
мудофаа сўзи қатнашган жумлалар:
Мудофаа қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Полк мудофаа қилиб ётган район устида баъзан душман самолётлари пайдо бўлишини эътиборга олмаганда, урушдан ҳали ҳам дарак йўқ эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Туркистон мусулмонларининг ҳуқуқларини мудофаа эта биладиган тўрт-беш арбоби сиёсат етишса, биз учун шараф эмасми? Ойбек, Танланган асарлар
-
Гангиб қолган Маҳкам ўзини уқувсизгина мудофаа қиларди. П. Қодиров, Уч илдиз
МУДОФАА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUDOFAA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мудофаа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар