келгуси
билан улашинг
1. айнан Келаси.
-
Келгуси йил. Келгуси ҳафта.
-
Робия хола келгуси дам олиш куни уларни ўз боғига таклиф қилди. Н. Сафаров, Танланган асарлар
2. айнан Келажак.
-
Сизлар келгусида маданиятли, билимдон кишилар бўласиз. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Чўлни ҳозирги ҳолга келтиргунча биз чеккан машаққатларни келгуси авлодимиз тасаввур ҳам қилолмайди. Ш. Рашидов, Янги ер ҳақида сўз
3. кам қўлл. Кейинги, навбатдаги.
-
Улар уч-тўрт қадам юришлари билан, соя яна олдинга ўтиб кетар, келгуси симёғочгача яқинлашган сайин орқага чекинар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.
КЕЛГУСИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KELGUSI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
келгуси сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар