Izoh.uz сайтида кел сўзининг изоҳи ва маънолари

кел

фл

1. Юриш, учиш ҳаракати ёки транспорт воситалари билан сўзловчига қарама-қарши томон (жой)дан сўзловчи турган томонга, жойга йўл олмоқ, йўналмоқ; шу томондаги бирор жойга етмоқ; зид. кетмоқ, бормоқ.

  1. Поезд келяпти

  2. поезд келди.

  3. Тошкентга меҳмонлар келяпти (меҳмонлар келди).

  4. Кеча бир кампир телевизорни қолдираётиб: Тезроқ тузатиб беринглар, бугун-эрта неварам аскарликдан келади — деб илтимос қилган. Т. Ашуров, Оқ от

  5. кулранг шляпа кийган, қора кўзойнак таққан, гавдали бир киши ариқ ичидан Тальъат билан ёнма-ён келарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  6. Ёлғиз ўзим бир четда турган эдим, секин олдимга келди. С. Сиёев, Ёруғлик

2. Сўзловчи бўлган, турган жойга ёки сўзловчи томондаги жойга етмоқ, шу жойда ҳозир бўлмоқ; зид. кетмоқ, жўнамоқ.

  1. Ёз фасллари деҳқончилик қилади, саҳар кетиб, кеч келади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  2. Нимага келипти? қани бери келчи. Ярашгани келиптими? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

3. Вақт маъноли сўз ёки сўз бирикмаси билан қўлланганда, шунингдек, вақт билан мантиқан боғлиқ нарсани билдирувчи сўз билан қўлланганда, шу сўз ёки сўз бирикмаси ифодалаган пайт, фурсат, замон ва шу кабиларнинг етганлигини, бошланишини билдиради, “бошланмоқ”, этиб келмоқ, этишмоқ маъносини билдиради.

  1. Яхши замонлар келди. Сиз орзу қилган кунлар ҳам келади. Баҳор келди. Экин мавсуми келди.

  2. Ўзи ҳам, пайти келиб, мана шу қизлардай дугоналари билан яйраб-яшнаб, қийқириб ўйнай олармикин? Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  3. Экин даврига ҳали бор экан, деб яна бир оз мизғиб уйғонсам, куз келибди. Муштум

  4. Ўзини кўрсатиб қўядиган фурсат келганини сезиб, дона-дона қилиб тушунтиришга киришди. К. Яшин, Ҳамза

  5. Бир қаришликдан дуторни севаман. Кўп чалаверма, бузилиб кетасан, — дер эди онам боёқиш, айтгани келди. Ойбек, Танланган асарлар

4. Жўналиш келишигидаги айрим сўзлар билан қўлланганда, шахснинг шу келишикдаги сўз билдирган иш, нарса ҳодисада тўхташини, шундай нарса-ҳодиса юз беришини билдиради.

  1. Бир тўхтамга келмоқ. Шундай хулосага келмоқ.

  2. У ўяб-ўйлаб, бир фикрга келди шекилли, анча енгил тортиб: Хаҳ, шунчалик осон гап экан-а деб илжайиб қўйди. К. Яшин, Ҳамза

  3. Муқаддам анжомларини йиғиштириб бўлгунча, бир қарорга келди-ю, чақирди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

5. Жўналиш келишигидаги баъзи сўзлар билан қўлланганда, шу сўз билдирган иш, нарса-ҳодисага ўтиш, навбат шунга келганлик маъносини билдиради.

  1. Энди Бўтанинг устидаги

  2. анови гапга келсак, бу туҳмат гап. С. Аҳмад, Ҳукм

  3. Энди бояги ҳўкизга келайлик. Чалпак ёққан кун

  4. .пахтани нима учун кузда сотмай, ёзда сотаётганига келсак, бунинг тагида гап кўп. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

6. Чиқиш келишигидаги айрим сўзлар билан қўлланганда, иш, нарса-ҳодисанинг шу келишик шаклидаги сўз билдирган шахс ёки нарса томонидан бўлишини (амалга ошишини) билдиради.

  1. Сидиқжоннинг ранги бўзариб кетди — Бунака қўшмачилик сизлардан келади А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  2. Менимча, Қоратой ака, Шокир ота, бутун кулфатлар турмушнинг ёмон тузилганидан келади. Ойбек, Танланган асарлар

7. Ўзи бирикиб келган сўз ифодалаган нарсанинг юзага келиши, юз бериши, қўзғалиши маъносини билдиради.

  1. Раҳми келмоқ.

  2. Ҳаваси келмоқ.

  3. Завқи келмоқ.

  4. Ғазаби келмоқ.

  5. Ғайирлиги келмоқ.

  6. Маҳмуданинг хўрлиги келиб, кўзида ёш ҳалқаланди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  7. Унинг [Кумушнинг] юзини ўпиб тушган сув томчилари билан ариқ ҳаракатга келиб чайқалди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  8. Кичик поччамнинг жуда иззатли бўлиб кетганига катта поччамнинг ғаши келади, лекин билдирмайди. С. Сиёев, Ёруғлик

8. Ўзи бирикиб келган сўз билдирган ҳолатнинг бўлиши маъносини билдиради.

  1. Ғолиб келмоқ.

  2. Маъқул келмоқ.

  3. Малол келмоқ.

  4. [Отабек] Чиқиши билан нари эшикдан Содиқ ҳам кўриниб қолди-да, Отабек билан тўқнаш келди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

9. Нумератив сўзли бирикмалар таркибида эвази нумеративли сўзга эваз бўладиган миқдорни, шунга бериладиган (келадиган, олинадиган) нарсани билдиради.

  1. Бу пулга уч метр атлас келади.

  2. Косибнинг бир ҳафталик ишига бир халта дон келади. Ойбек, Танланган асарлар

10. Қиёс мазмунли бирикмалар таркибида тенглик, шунча келиш маъносини билдиради.

  1. Бир қоп картошка 100 кило келади.

  2. Оёғини ёруққа тутган эди, худди бош бармоғининг тагида гугурт чўпидай келадиган тикан ёнламасига санчилиб турганини кўрди. А. Мухтор, Опа-сингиллар

  3. Кўзимни очсам, ўзимга иккита келадиган гальварсдай йигит ерда думалаб ётибди. С. Сиёев, Ёруғлик

11. -ган қўшимчаси шаклида (келган) чиқиш келишигидаги сўз билан қўлланиб, шу сўз билдирган белги, ҳолатга мойиллик, ўхшашлик маъносини билдиради.

  1. Қорачадан келган.

  2. Олдинги қаторда ўрта яшар аёл билан сийрак сочлари оқарган, тўладан келган киши ўтирарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  3. Чекка сочларига оқ оралаган, бўйи ўртадан келган буғдойранг хотин аввал эрига салом берди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  4. Содиқ аканинг ёши қирқлардан ошган, ўзи қотмадан келган бўлиб, атрофдагилар билан тез тил топишиб кетар экан. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув

12. 2-шахс буйруқ майли шаклида (кел, келинг) даъват, ундашни билдиради.

  1. Кел, қўй, тангрининг молини шайтон қизғанади. Қани, олишиб ўтиринглар. К. Яшин, Ҳамза

  2. Кел, шуям бир қувонсин. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.

13. Ёрдамчи феъл вазифасида

14. шв. 1) боғлама вазифасида бўлмоқ маъносида қўлланади.

  1. Эшакнинг юки енгил келса, ётағон бўлар. Мақол

  2. Сутсиз сигир сузағон келар. Мақол

  3. От жонивор жуда эсли келади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча. ;

15. 2) -ги қўшимчали феълнинг шахс-сон шакли (-гим, -гинг, -гиси) билан қўлланиб, истак-хоҳиш ифодалайди.

  1. Кетгим келяпти.

  2. Айтгиси келяпти.

  3. Ёдгор ундан кўз узмай ўтираркан, негадир гаплашгиси келди шу топда. О. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  4. Аҳмадларни тезроқ учратиб, шодлигимни баҳам кўргим келади. С. Сиёев, Ёруғлик

16. 3) равишдошнинг -а(й), -(и)б қўшимчали шакллари билан қўлланиб, ҳаракатнинг йўлакай, давомли бажарилиши каби маъноларни билдиради.

  1. Келишингда хабар ола кел. Хотираларни ёзиб келяпман.

  2. Юнусали ота шу кунгача уларнинг борди-келди гапларига аралашмай чидаб келди. С. Аҳмад, Уфқ

кел сўзи қатнашган жумлалар:

Баланддан келмоқ

  1. Ўлдими ундай қилиб. Сим-у зарни кўргандан кейин Башарти жуда баланддан келиб, тархашлик қилиб туриб оладиган бўлса, баҳридан ўтиб қўя қоламиз-да, шунгаям ташвишми? К. Яшин, Ҳамза

Баланд келмоқ

  1. Тўғри гапни айтсам, баланд келди. Бароридан келмоқ Юришмоқ, яхши натижали бўлмоқ

  2. Ишимиз бароридан келди.

  3. Ниҳоят, тўртинчи куни ов бароридан келди. А. Қаҳҳор, Асарлар

Бас келмоқ

  1. Юр, Асқар, унга ит бас келсин, директорга айтамиз. Й. Шукуров, Уч савол

Бўш келмоқ

  1. Агар Аҳмад охунга бўш келсанг борми шон-шавкатингга путур етиб, сўзинг ўтмас чакадек бўлади-қолади. К. Яшин, Ҳамза

Гап келганда, отангни аяма

Ўрни келганда, ҳақ (бор) гапни айтишдан қайтмасликни билдиради.

Ёв келдими

Шошқалоқлик билан ҳаракат қилишнинг ўринсизлигини қайд этади.
  1. Аммо Мирзакаримбой ҳар хил жавоб берди. Бир гал: Қўя тур-чи, ёв келдими, ёлғиз қизинг, вақт-соати келганда узатарсан — деди. Ойбек, Танланган асарлар

Жони бўғзига (ёки ҳалқумига) келмоқ

Сабр-чидам охирги чегарасига етганликни қайд этади.
  1. Беш йилдан бери ўлпонни бермайсан, солиқни тўламайсан, йиғим деса, жонинг бўғзингга келади, ўлакса! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Кўпга келган тўй

Бирор иш, нарса-ҳодисанинг барчага бирдек тегишли эканини қайд этади.
  1. — Кўпга келган тўй дейсизми? — киноя билан илжайди чол. — Бе! Маҳалламда уч ўғиллилар бор, беш ўғиллилар бор. Ҳаммаси тип-тинч. Ойбек, Танланган асарлар

Тили гапга келмаслик

Қаттиқ қўрқув, ҳаяжон, руҳий ёки жисмоний зарба, касаллик натижасида сўзлай олмаслик.
  1. Эшон сал ўзини йўқотаёзди. Тили гапга келмай галдиради. С. Аҳмад, Ҳукм

  2. Тили гапга келмади, мажолсизлик билан яна кўзларини юмди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар

Тилга келмоқ

Гапиришга тушмоқ, гапира бошламоқ.
  1. Ниҳоят, ўғлига енгиллик бериш ниятида Ҳожи тилга келди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Уч-тўрт дақиқалик сукутдан кейин Отабек тилга келди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Тўғри келмайди

Маъқул эмас (маъқул бўлмасликни қайд этади).
  1. Оёқ босиши биланоқ йўқлаб бораман, деб жазм қилган эди, оёқ босганидан кейин ўйлаб қараса, тўғри келмайди. А. Қаҳҳор, Асарлар

Эпақага келмоқ

  1. Нимасини суриштирасиз, мулла ака, хўжайинлар орасидан эпақага келадиганини қидириш анқонинг тухумини қидириш билан баробар экан. Ойбек, Танланган асарлар

Ўзига келмоқ

1. Ҳуши ўзига келмоқ, эс-ҳуши тикланмоқ.
  1. Беҳуш ётган бемор икки соатдан кейингина ўзига келди.;

2. Эс-ҳушини йиғиштириб олмоқ.
  1. Уни кабинетда нималарни эшитарканман деган савол қийнарди, у ўқитувчилар хонасида бош қотириб ўтирар экан, секретар қиз, ичкарига кираркансиз, дегандан кейин ўзига келди. Гулдаста

Қулдан келмоқ

Уддасидан чиқмоқ, қила олмоқ, бажара олмоқ.
  1. Қўлимдан шунча иш келар экан, даданг ҳаёт вақтида нега берсанг — ейман, урсанг — ўламан, деб ўтирган эканман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  2. Агар қўлимдан келса, ачиб ва ёниб турган юрагимни сенга очиб кўрсатар эдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  3. Энди бундан буён ҳақимни ҳеч кимга бермайман. “Дард деса, ўл! деб тура бераман. Нима қиласиз, қўлингиздан нима келади? П. Турсун, Ўқитувчи

Қўл келмоқ

Талаб-эҳтиёжга яраб иш бермоқ; тўғри келмоқ.
  1. Балким бу тушунча кимларгадир қўл келар, балки уларнинг манфаатларига хизмат қилар. К. Яшин, Ҳамза

  2. Ўқимаганингиз ҳам яхши бўлган экан. Бу ҳунар эркакларга қўл келмайди. Н. Сафаров, Танланган асарлар


КЕЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

KEL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
4566
Сўзнинг тескари ёзилиши
лек
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
154

кел сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

кел сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, кел сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+